Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Иқлимни муҳофаза қилиш учун йилига 1,3 триллион доллар: CОP29 якуний ҳужжати Бокуда келишиб олинди

Иқлимни муҳофаза қилиш учун йилига 1,3 триллион доллар: CОP29 якуний ҳужжати Бокуда келишиб олинди

24 ноябрга ўтар кечаси БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг 29-сессияси иштирокчилари қашшоқ мамлакатларга иқлим ёрдамини оширишга келишиб олдилар. 2035 йилга келиб, саноати ривожланган мамлакатлар томонидан ҳар йили ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар миқдори камида 300 миллиард долларга кўтарилиши керак ва жами давлат ва хусусий молиялаштиришни ҳисобга олган ҳолда, энг камбағал мамлакатлар бу вақтга қадар йилига 1,3 триллион доллар олишлари керак.

Пул ривожланаётган мамлакатларга иқлим ўзгаришига қарши кураш чораларини молиялаштириш, шунингдек, тез-тез содир бўладиган қурғоқчилик, бўрон ва тошқинлар каби глобал исиш оқибатларига мослашиш имконини бериши керак.

Бокудаги CОP29 иқлим конференцияси якуний келишув лойиҳаси бўйича келишмовчиликлар туфайли узайтирилди. Бир қатор CОP29 иштирокчилари молиявий ёрдамни ошириш таклифини етарли эмас деб ҳисоблашди.

Киритилди: Бугун 06:02. Ўқилди: 304 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!