Украина мудофаа кучлари яқинда Россиянинг Курск вилояти, Марьино қишлоғидаги ерости қўмондонлик пунктига «Storm Shadow» ракета ҳужуми чоғида йирик рус қўшинини мағлуб этди, У ерда юқори мартабали қўмондонлар ҳам бўлган.
Ушбу ҳужум натижасида россиялик генерал-лейтенант Валерий Солодчук, Россия армиясининг 18 нафар зобити, шунингдек, Украинага қарши урушда қатнашиш учун Россияга келган 500 нафар Шимолий Корея аскари йўқ қилинди. Бу ҳақда Глобал Дефенсе Cорп портали манбага таяниб хабар бермоқда.
Бундан ташқари, 33 нафар рус аскари яраланган. Шимолий Кореянинг икки зобити ва таржимон эканлиги тахмин қилинаётган бир аёл ҳам яраланган. Ҳалок бўлган рус зобитларининг аксарияти Жанубий ва Шарқий ҳарбий округлар вакиллари эди.