Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Иордания ҳукумати Telegram’ни блоклади

Иордания ҳукумати Telegram’ни блоклади

Иордания ҳукумати Telegram мессенжерини блоклаб қўйди. Ушбу чора орқали рақамли хавфсизликни ошириш, фойдаланувчиларни ҳимоя қилиш, ноқонуний ҳаракатларни ва хавфни камайтириш кўзланган. Бу ҳақда Амман News хабар берди.

“Мазкур чора мессенжердан кибержиноятчиликка, таҳдид ва товламачиликка кўмаклашиш, ноқонуний контентни тарқатиш учун фойдаланишнинг олдини олишга қаратилган”, дейилади хабарда.

16 ноябрь куни Иорданиядаги фойдаланувчилар Telegram серверларига уланишдаги қийинчиликлар, жумладан, хабарлар ва мултимедиа файлларини юбориш ҳамда қабул қилишдаги муаммолар ҳақида хабар берган.

Мессенжернинг тақиқланиши Иорданиядаги черковда октябрь ойида юз берган ҳужумнинг уч ташкилотчиси ўлимга ҳукм қилингани ортидан эълон қилинди. Мазкур ҳужум оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, 30 нафардан ортиқ одам яраланди. Расмийлар Telegram блокланишини расман черковда содир этилган ҳужум билан боғламаган.

Киритилди: 14:24 16.11.2026. Ўқилди: 430 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар