Италиялик мутахассис Симоне Индзаги Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расмий веб-сайти орқали маълум қилди. 49 ёшли мураббий билан шартнома 2027 йил ёзигача мўлжалланган.
3 июнь, сешанба куни Индзаги Италиянинг «Интер» жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этгани маълум бўлди. У 2021 йилдан бери мазкур клубни бошқараётган эди. Бу давр мобайнида у Италия чемпиони бўлди, икки марта мамлакат Кубогини ва уч марта Суперкубокни қўлга киритди, шунингдек, икки бор жамоаси билан Чемпионлар Лигаси финалига чиққан.
«Ал-Ҳилол» Саудия Про-лигаси жорий мавсумини иккинчи ўринда якунлади. Жамоа 34 учрашувда 75 очко тўплади.