Симоне Индзаги "Интер" клуби бош мураббийи лавозимини тарк этди. Бу ҳақда "нерадзуррилар"нинг расмий сайти хабар берди.
Томонлар ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилишган. Муттахассис 2021 йилдан бери жамоада ишлаб келаётган эди. Ушбу давр мобайнида клуб Италия чемпиони, икки марта мамлакат Кубоги соҳиби, уч марта Миллий Суперкубок ғолиби бўлди, шунингдек, икки марта жамоа билан Чемпионлар Лигаси финалигача етиб борди.
2024/2025 йилги мавсум якунларига кўра, "Интер" А Серия жадвалида 81 очко тўплаб, иккинчи ўринни эгаллади. Жамоа Италия Кубоги ярим финалигача етиб борди, мамлакат Суперкубоги финалида "Милан"га ютқазди, Чемпионлар Лигаси финалида эса "ПСЖ"га мағлуб бўлди.