Бугун 29 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Instagram YouTube билан рақобатлашмоқчи

Instagram YouTube билан рақобатлашмоқчи

Instagram 90 дақиқагача бўлган видеоларни жойлаштиришга рухсат беради — платформа YouTube билан рақобатлашмоқчи.

Instagram муаллифларга давомийлиги бир ярим соатгача бўлган видеороликларни чоп этиш имконини берувчи Features номли янги форматини синовдан ўтказмоқда. Платформа бу орқали подкастчилар, комиклар ва бошқа узун контент ижодкорларини жалб қилишни ҳамда фойдаланувчиларни илова ичида узоқроқ ушлаб туришни мақсад қилган.

Тест синовлари бошлангани ҳақида 26 октябрь куни Instagram раҳбари Адам Моссери ва маҳсулот бўйича вице-президент Тесса Лайонс эълон қилди. Бразилиядаги дастлабки синовлардан сўнг ушбу функция АҚШдаги танлаб олинган муаллифлар учун очилади. Бошқа мамлакатларда, жумладан Германияда қачон ишга туширилиши ҳозирча номаълум.

Узун видеолар одатий Reels билан ўзаро боғланади. Фойдаланувчи подкаст ёки шоунинг қисқа фрагментини кўриб, Instagram’ни тарк этмаган ҳолда тўлиқ версиясга ўтиши мумкин бўлади. Толиқ форматдаги роликларни тавсиялар бўлимида ҳам кўрсатиш режалаштирилмоқда. Видеолар горизонтал кўринишда бўлади — бу телевизорларда кўриш учун ҳам мўлжалланган.

Бу Instagram’нинг узун видеолар бозорига киришдаги биринчи уриниши эмас: 2018 йилда компания IGTV хизматини ишга туширган, аммо 2022 йилда ушбу лойиҳани ёпган эди. Эндиликда платформа яна бир бор қисқа роликлар ва тўлиқ шоуларни ягона иловада бирлаштиришга ҳаракат қилмоқда.

Киритилди: Бугун 12:16. Ўқилди: 228 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!