Бугун 5 апрель, 2020 йил, якшанба

O'ZB

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ Акром Малик ишига диққат қаратмоқда

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ Акром Малик ишига диққат қаратмоқда

2016 йил 22 июлдан буён қамоқда сақланаётган адабиётшунос Акром Малик "иши"га Инсон ҳуқуқлари бўйича Республика Миллий маркази диққат қаратмоқда. Марказ раҳбари Акмал Саидов маҳкум Акром Малик масаласи билан шуғулланиш ва тегишли ҳужжатларни йиғиш ҳақида ёрдамчиси Отабек Норбоевга топшириқ берган. Яқинда Акром Маликнинг отаси Пискент тумани бош имом хатиби Абдулҳамид Маликов шу масалада марказга мурожаат қилган эди. Шунингдек, адабиётшуноснинг дўстлари, бир гуруҳ ёзувчи-шоирлар ҳам мазкур ишга эътибор қаратилишини илтимос қилишганини шоир ва таржимон Абдулҳамид Пардаев хабар қилди.

"Sof.uz"нинг ёзишича, Акмал Саидов Акром Малик "иши"дан хабардорлигини айтган. Келгуси ҳафта ичида маҳкум Акром Малик жазо ўтаётган 48-манзил колонияга бориб, у билан учрашмоқчилигини маълум қилган.

Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш ҳамда тўлиқроқ маълумот олиш учун Инсон ҳуқуқлари Республика марказига қўнғироқ қилдик, бироқ боғланиш имкони бўлмади. Акмал Саидов колонияга борганлигини билиш, ҳозирча, имконсиз.

Эслатиб ўтамиз, Акром Малик Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Ўзбек филологияси факультети магистранти ва навоийшунос тадқиқотчи эди. У ўз "жиноят иши" ҳақида президент Шавкат Мирзиёевга ёзган очиқ хатида баён қилган ва озодлик сўраган эди.

Киритилди: 09:19 26.03.2020. Ўқилди: 1146 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!