Суд уруш бошланганидан кейин фаолияти чекланган қўйилган “Новая газета” нашри ва “Дождь” телеканалининг шикоятларини, шунингдек, Россия Қуролли кучлари ҳақидаги “обрўсизлантирувчи ва ёлғон маълумотлар тарқатиш” бўйича маъмурий ва жиноий моддалар бўйича жавобгарликка тортилган 178 нафар индивидуал аризачиларни ишини кўриб чиқди.
Суд Россия расмийларининг бу ҳаракатларини Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясининг сўз эркинлиги тўғрисидаги 10-моддасини бузиш деб баҳолади. Шунингдек, суд Россия аризачиларга маънавий зарар учун 7500 евро ва суд харажатлари ва чиқимлари учун 850 евро компенсация тўлаши керак дея қарор чиқарди.
Маълумот учун, Россия 2022 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясида иштирокини тўхтатган.