"Интер" сўнгги тўрт йил ичида иккинчи марта Чемпионлар лигаси финалига чиқди.
"Нерадзуррилар" ярим финалда “Барселона”ни мағлуб этишди (3:3, 4:3).
Симоне Индзаги 2021 йилда "Интер"ни қабул қилиб олган. Италиялик мутахассис тайинланганидан бери ҳеч ким Чемпионлар Лигаси финалига "Интер"дан кўра тез-тез чиқа олмаган – икки марта (биринчи марта 2022/23 йилги мавсумда “Манчестер Сити"га мағлуб бўлган (0:1). "Реал Мадрид" бу даврда бир хил миқдордаги финалга эга (2022 ва 2024 йилги ғалабалар).