Индонезия шарқидаги Малуку провинцияси Серам Багиан Барат яқинидаги сувларда 30 киши бўлган тезюрар қайиқнинг чўкиб кетиши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят қидирув-қутқарув бошқармаси бошлиғи Муҳаммад Арафа хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, "Dua Nona" тезюрар қайиғи маҳаллий вақт билан тахминан 10:00 да сув юзасида сузиб юрган ёғоч бўлагига бориб урилган, натижада кема корпуси шикастланган.
Қайд этилганидек, ҳодиса регентликдаги денгиз портидан қайиқ жўнаб кетганидан кўп ўтмай содир бўлган. У вилоят маркази Амбон шаҳрига кетаётган эди.
Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда, бироқ алоқанинг ёмонлиги қутқарувчилар ҳаракатларини мувофиқлаштиришга тўсқинлик қилмоқда, дея қўшимча қилди М.Арафаҳ.