Индонезиянинг Суматра оролидаги ҳалокатли сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 502 кишига етди.
Бу ҳақда табиий офатларни бошқариш миллий агентлиги маълум қилди.
Шунингдек, 508 киши ҳамон бедарак йўқолганлиги маълум қилинган.
Ўтган ой Индонезия, Таиланд, Малайзия ва Шри-Ланкани вайрон қилган сув тошқинлари қурбонлари сони 1000 дан ошди.