Бугун 9 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Индонезияда YouTube 16 ёшга тўлмаган болалар учун тақиқланди

Индонезияда YouTube 16 ёшга тўлмаган болалар учун тақиқланди

Мамлакат Алоқа вазири Меутья Хафиднинг маълум қилишича, Google компаниясига тегишли YouTube платформаси мамлакатда ўтган ой кучга кирган янги талабларга тўлиқ амал қилишини тасдиқлади. Аввалроқ ҳукумат компанияни чекловларга риоя қилмаётгани учун расмий огоҳлантирган эди.

​Янги тартибга мувофиқ, YouTube платформадаги минимал ёш чегарасини 16 ёшга кўтарди ва ушбу ёшга тўлмаган болаларнинг аккаунтларини ўчиришни бошлашини эълон қилди. Шунингдек, компания келгусида болалар ва ўсмирларга йўналтирилган рекламаларни ҳам тўхтатишни режалаштиряпти.

​Маълумот учун, Индонезиянинг ушбу талабини аввалроқ X, Bigo Live, Meta ва TikTok каби платформалар бажарган эди. Ҳозирда ҳукумат Roblox платформасидан ҳам шу каби чораларни қўллашини кутмоқда.

Киритилди: 14:05 23.04.2026. Ўқилди: 1115 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!