Индонезияда кечги кунларда кузатилган кучли ёмғирлар оқибатида юз берган сув тошқини ва кўчкилар қурбонлари сони 753 нафарга етгани маълум қилинди. Шунингдек, расмий маълумотларга кўра, яна 504 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
1 декабрь ҳолатига кўра, табиий офатдан 604 нафар фуқаро ҳалок бўлгани қайд этилган эди. Янгиланган маълумотлар қурбонлар сони кескин ошганини кўрсатмоқда.
Қидириш-қутқарув ишлари ҳозиргача давом этмоқда. Ҳакимиятлар қурбонлар сони яна ортиши мумкинлигини билдирмоқда.