Индонезия қишлоқларидан бирида беш метрли илон маҳаллий бозорда сотиш учун ўрмонда ўсимликлар йиғаётган 45 ёшли аёлни ютиб юборди. Маҳаллий аҳоли ҳаддан ташқари тўйган, шишган илонни қурбоннинг кийими ёнидан топишган.
Бу ҳақда Ғарб оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди ва аёлнинг жасади илондан олиб ташлангани акс этган суратларни чоп этди.
45 ёшли (баъзи маълумотларга кўра 50 ёшли) Фарида Жанубий Сулавеси провинциясида яшаган. 6 июнь куни у ўрмондан уйга қайтмади. Йўқолган аёлнинг эри унинг нарсаларини ўрмондан топиб олган, бу унга шубҳали туюлган. У хотинини қидириб топди ва маҳаллий аҳолига ғойиб бўлгани ҳақида хабар берди. Эртаси куни улар ичида қурбони бор илонни топдилар.
Марҳумнинг тўрт фарзанди қолди. У 2017 йилдан бери Индонезияда бешинчи питон қурбони бўлди.