Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон саломатлиги ёмонлашгани сабабли қамоқдан озод этилишини талаб қилмоқда — Bloomberg.
Имрон Хон қамоқда кўриш қобилияти кескин ёмонлашганини маълум қилди ва Исломобод Олий судига озодликка чиқариш бўйича ариза топширди.
Собиқ бош вазирнинг адвокатлари Хон тромб сабабли ўнг кўзида кўриш қобилиятини деярли тўлиқ йўқотганини айтмоқда.
Шунингдек, аризаба 2025 йил декабр ойида чиқарилган ҳукмни тўхтатиб туриш ҳам сўралган. Ушбу ҳукмга кўра, Имрон Хон давлат активлари қийматини сунъий равишда пасайтирганликда айбдор деб топилиб, 17 йилга озодликдан маҳрум этилганди.