“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқиндилар, айрим турдаги хавфли маҳсулот ва кимёвий моддалар муомаласи билан боғлиқ назоратни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (916-сон, 30.12.2024 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:
▪️Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар ва чиқиндилар рўйхати;
▪️Ўзбекистонга олиб кирилиши тақиқланган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа турғун органик ифлослантирувчи моддалар рўйхати;
▪️Импорт-экспорт қилиниши давлат томонидан тартибга солинадиган ва мажбурий экологик сертификатлаштириш лозим бўлган хавфли маҳсулотлар ҳамда чиқиндилар рўйхати.
📜 Ўзбекистон ҳудудига белгиланган чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш учун олиб кирувчилар қуйидагиларга эга бўлиши шарт:
🔹чиқиндиларни мустақил равишда тўлиқ утилизация қиладиган, қайта ишлайдиган ёки улардан такрорий фойдаланадиган импорт қилувчилар – чиқиндиларни утилизация қилиш, қайта ишлаш ёки такрорий фойдаланиш жараёнларининг атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисидаги баёнот лойиҳаси бўйича давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасига;
🔹чиқиндиларни мустақил равишда тўлиқ утилизация қилиши, қайта ишлаш ёки улардан такрорий фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган импорт қилувчилар – мазкур чиқиндиларни топшириш ёки реализация қилиш юзасидан чиқиндиларни утилизация қилиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи юридик шахслар билан тузилган шартномага.
📌 Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.