Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Имомўғлу иши бўйича тергов доирасида 300 дан ортиқ киши ҳибсга олинди

Имомўғлу иши бўйича тергов доирасида 300 дан ортиқ киши ҳибсга олинди

Истанбул шаҳар мерияси ходимлари, хусусан мэр Экрем Имомўғлуга нисбатан бошланган тергов доирасида 323 нафар гумонланувчи қўлга олинди.

Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Али Ерликая Х ижтимоий тармоғида ёзган.

Вазир жамоат тартибига путур етказувчи ҳар қандай ташаббус бостирилишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда Истанбул мери Экрем Имомоғлу ҳибсга олинган эди. У РКК террорчилик гуруҳига алоқадорлик ва тендерларни ўтказиш, фирибгарлик, шахсий маълумотларни ноқонуний қўлга киритиш, коррупция ва таҳдидлар билан товламачиликда айбланмоқда.

Истанбул губернаторлиги 23 мартга қадар шаҳарда митинг ва намойишлар, шунингдек, ҳар қандай юришлар ва матбуотда оммавий баёнотлар ўтказишни тақиқлади.

Киритилди: 14:17 23.03.2025. Ўқилди: 471 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!