Бугун 14 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Имом Муҳаммад Мaжид: Ўзбекистон – динлар ва маданиятлар уйғунлиги намунаси

Имом Муҳаммад Мaжид: Ўзбекистон – динлар ва маданиятлар уйғунлиги намунаси

Бугун Тошкентда бўлиб ўтаётган "Декларациялар мулоқоти" форумида АҚШнинг Даллас окрузи мусулмон жамияти маркази раҳбари имом Муҳаммад Мaжид Ўзбекистон ҳукуматига ҳар доимгидек самимий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон бой тарихий меросга эга, турли динларнинг ўзаро ҳамжиҳатликда яшашининг ёрқин намунаси бўлган мамлакатдир. Унинг сўзларига кўра, бу ерда асрлар давомида масжидлар, черковлар ва синагогалар тинч-тотув жойлашган бўлиб, бу бағрикенглик ва ўзаро ҳурматнинг ўзига хос муҳитини акс эттиради.

Ушбу фикрни давом эттирар экан, имом ҳақли равишда Ўзбекистон "Ислом цивилизацияси дурдонаси" деб эътироф этилишини таъкидлади. Айни шу заминда бунёдкорлик ва маънавий тараққиёт учун шарт-шароит шаклланган, буюк илоҳийотчилар ва олимлар меҳнат қилган, фундаментал илмий асарлар яратилган. Бу меросда Имом Ал-Бухорий, Ат-Термизий ва бошқа улуғ мутафаккирларнинг хизматлари алоҳида ўрин тутади.

Сўзининг якунида Муҳаммад Мaжид Ўзбекистоннинг бугунги кунда диний туризм маркази сифатидаги ўрнига эътибор қаратди. Унинг таъкидлашича, бугунги кунда кўплаб америкалик мусулмонлар мамлакатга муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш учун келишади, шунингдек, ўзбекистонлик мутахассислар билан биргаликда халқаро конференциялар ва илмий учрашувларда фаол иштирок этишади.

Эслатиб ўтамиз, Форум СМТИ томонидан Американинг "Love Your Neighbor Community" (LYNC) нодавлат ташкилоти билан ҳамкорликда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги кўмагида ташкил этилди.

Унда АҚШ, Буюк Британия, Хитой, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Индонезия, Марказий Осиё давлатлари каби 15 та давлатдан 50 га яқин етакчи диншунос, илоҳийотшунос, эксперт ва юқори мартабали шахслар иштирок этмоқда.

Киритилди: 19:01 10.09.2025. Ўқилди: 568 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!