Бугун 13 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Илон Маск Ҳиндистонга боришни режалаштираётганини маълум қилди

Илон Маск Ҳиндистонга боришни режалаштираётганини маълум қилди

Америкалик тадбиркор Илон Маск жорий йил охирида Ҳиндистонга ташриф буюришни режалаштираётганини маълум қилди.

Маск бу ҳақда Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан музокаралар олиб бораётгани маълум бўлган куннинг эртасига маълум қилди.

"Мен шу йил охирида Ҳиндистонга ташриф буюриш имкониятини интиқлик билан кутмоқдаман!," - деб ёзди Маск Хъда Модининг постини ретвит қилиб.

Нарендра Моди, ўз навбатида, жума куни X ижтимоий тармоғида Маск билан технология ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик имкониятлари бўйича ўтказилган мулоқотни эслатиб ўтди. Бироқ бу музокараларнинг аниқ санаси кўрсатилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Модининг Вашингтонга ташрифи жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган эди.

Киритилди: 17:48 19.04.2025. Ўқилди: 1372 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!