Бугун 16 ноябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Илон Маск Grokipedia платформасини қайта номламоқчи

Илон Маск Grokipedia платформасини қайта номламоқчи

Технологик миллиардер Илон Маск ўзининг янги лойиҳаси – Грокипедия (Grokipedia) “етарли даражада яхши” бўлгач, унинг номини ўзгартиришни режалаштираётганини маълум қилди.

"Grokipedia етарли даражада яхшиланганда (бу ҳали узоқ йўл), биз номини Encyclopedia Galactica га ўзгартирамиз", - деб ёзган Маск ўзининг Х постида.

Википедияга муқобил сифатида ишга туширилган платформа Grok сунъий интеллект томонидан яратилган 885 279 та мақола билан бошланди, мақолалар тизим томонидан «фактчекинг»дан ўтказилади, фойдаланувчилар эса фақат контентни яхшилаш бўйича таклифлар қолдириши мумкин.

"Бу очиқ манба бўлиб, барча билимларни, жумладан, аудио, тасвирлар ва видеоларни бирлаштиради", - дея қўшимча қилди Маск фойдаланувчиларни "Искандария кутубхонасининг илмий-фантастик версиясини" яратишда ёрдам беришга таклиф қилди.

Киритилди: 22:12 15.11.2025. Ўқилди: 481 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!