Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Илкай Гундўған Германия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлади

Илкай Гундўған Германия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлади

«Барселона» яримҳимоячиси ва Германия миллий жамоаси сардори Илкай Гундўған халқаро фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

32 ёшли футболчи сўнгги ҳафталар давомида бу борада узоқ ўйлаб, шундай қарорга келганини маълум қилган.

«2011 йилда она ватаним жамоасида дебют қилаётганимда 82та ўйинда майдонга тушишни орзу ҳам қила олмасдим. Ҳозир эса ўтказган ўйинларимни фахр билан томоша қиламан.

Миллий жамоадаги энг ёрқин лаҳза – Евро-2024да Германия миллий жамоасининг сардори бўлганим эди. Ўз уйимиздаги турнирда мухлислар биз билан фахрлана оладиган даражада тўп сурдик, деб ўйлайман. Турнирдан олдин чарчоқ аломатларини ҳис қилаётгандим. Шу боис бу ҳақда ўйлаб кўришга қарор қилгандим. Сабаби клуб ва миллий жамоалар ўйинлари сони ошиб бормоқда», - дейди Илкай.

Маълумот учун, Гундўған миллий жамоа сафида 19та гол муаллифига айланганди.

Киритилди: 23:10 19.08.2024. Ўқилди: 947 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!