Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Илк маротаба “маҳалладан — республикагача” тамойили асосида кадрларни ўстириш механизми жорий этилди

A A A
Илк маротаба “маҳалладан — республикагача” тамойили асосида кадрларни ўстириш механизми жорий этилди

Таҳлилларга кўра, вазирликлар марказий аппаратидаги раҳбарларнинг 40 фоизи туман поғонасини кўрмаган, туман миқёсидаги раҳбарларнинг 60 фоизи эса вилоят ёки республика идораларида ишламаган.

Давлатимиз раҳбари давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш юзасидан ўтказган йиғилишида долзарб масалага — давлат идораларида “маҳалладан – республикагача” тамойили асосида кадрларни ўстиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги мазкур тизимнинг механизмларини ишлаб чиқди, синовдан ўтказди. Янги тизимга кўра, маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари орасидан 1 000 нафари Салоҳиятли кадрлар резервига саралаб олинди.

Номзодлар учун махсус Дастур тайёрланди, малакаси оширилди ва уларни турли масъул лавозимларга тайинлаш жараёнлари бошланди.

Ўтган қисқа давр шуни кўрсатдики, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари лавозимларининг жорий этилиши давлат фуқаролик хизмати олдида турган қатор муҳим масалаларни бирламчи бўғинда ҳал қилишга ёрдам бермоқда.

Киритилди: 15:09 09.10.2023. Ўқилди: 1254 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!