Бугун 18 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Илк бор Ўзбекистон сертификатлаштириш идораси Туркиянинг Ҳалол Аккредитация Идораси (HAC)нинг гувоҳномасига эга бўлди

Илк бор Ўзбекистон сертификатлаштириш идораси Туркиянинг Ҳалол Аккредитация Идораси (HAC)нинг гувоҳномасига эга бўлди

Халқаро экспертлар ўтказган таҳлиллар шуни кўрсатадики, Ҳалол озиқ-овқат ва ичимликлар саноати 2 триллион долларга, ҳалол туризм 400 миллиард долларга, ҳалол косметика саноати 200 миллиард долларга, текстил саноати ҳажми эса 240 миллиард АҚШ долларига етди.

Бугунга кунга келиб, жаҳон ҳалол бозорининг ҳажми 8 триллион доллардан ошди ва келгуси беш йил ичида молия, озиқ-овқат, туризм, тўқимачилик, косметика, тиббиёт ва кимё саноатлари каби кўплаб соҳаларни қамраб олган ушбу соҳа ҳажми 12 триллион долларга етиши кутилмоқда.

Жаҳон бозорларига киришда, савдодаги техник тўсиқларни бартараф этишда ҳалол стандартлари ва сертификатларига талаб ошиб бормоқда.

Маҳсулотларни экспорт қилишда экспорт қилинаётган маҳсулотга қараб турли сертификатлар талаб этилади, шу жумладан Халол сертификати ҳам. Бу сертификат хорижий мамлакатларга, айниқса Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти (SMIIC)га аъзо давлатларга экспорт қилинаётган маҳсулотлар учун савдодаги техник тўсиқларни бартараф этади.

Туркиянинг Ҳалол Аккредитация идораси (HAC)нинг тегишли қарорига мувофиқ Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази қошидаги Ҳалол сертификатлаштириш идораси (https://english.hak.gov.tr/accredited-hcabs)илк бор аккредитациядан ўтган Ўзбекистон идорасига айланди (https://english.hak.gov.tr/accredited-hcabs).

Киритилди: 18:47 15.10.2025. Ўқилди: 508 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!