Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбарининг маслаҳатчиси Дариа Заривна маълум қилди.
"Ноябр ойида иккинчи тинчлик саммити ўтказилмайди. Лекин уни ўтказиш учун ҳамма нарса тайёр бўлиши керак. Ҳозирча тинчлик формуланинг ҳар бир банди бўйича тематик конференциялар ўтказилиб, улар махсус ҳужжатлар қабул қилиниши билан якунланади. Ушбу ҳужжатларнинг асосий қоидалари бўлажак иккинчи саммитнинг “тинчлик режаси” учун асос бўлади", — дея аниқлик киритди маслаҳатчи The Telegraph нашрига берган изоҳида.
Эслатиб ўтамиз, Зеленский Россия таклиф этилиши режалаштирилган иккинчи “тинчлик саммити” натижасида урушни тўхтатмоқчи эканлигини бир неча бор таъкидлаган эди.