Бугун 21 июль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Иккинчи мутахассислик учун қабул бошланди

Иккинчи мутахассислик учун қабул бошланди

Иккинчи ва ундан кейинги таълим бўйича ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтиш бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

2024/2025-ўқув йилида иккинчи ва ундан кейинги таълим (иккинчи мутахассислик) учун талабгорларни онлайн рўйхатдан ўтказиш Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Ягона таълим хизматлари портали my.edu.uz орқали жорий йилнинг 10 август кунига қадар онлайн шаклда амалга оширилади.

Бунда номзодлар платформада:

  • ўзининг паспорт маълумотлари, ЖШШИР маълумоти ҳақида ахборотларни киритади;

  • диплом ва унинг иловасининг электрон нусхасини юклайди;

  • ҳамда ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини танлайдилар.

Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Маълумот учун, иккинчи ва ундан кейинги олий таълим бўйича қабул параметрлари олий таълим муассасасининг илмий-педагогик салоҳияти ва моддий-техник базаси ҳисобга олинган ҳолда олий таълим муассасаси кенгаши томонидан белгиланади.

Киритилди: 19:02 10.07.2024. Ўқилди: 2103 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!