Бугун 21 февраль, 2025 йил, жума

O'ZB

Икки вилоятда истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Икки вилоятда истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қумқўрғон ва Шеробод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ушбу туманларда фаолият юритувчи “Ш.Т.” МЧЖ ҳамда “Ш.Ж.” хусусий корхонасига қарашли савдо дўконларидан турли номдаги умумий баҳоси 191,6 млн сўмлик жами 5 406 дона тегишли кирим ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Қўқон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “М.С.” МЧЖга қарашли савдо дўкони ва омборхонасидан турли номдаги жами 3 610 дона тегишли ҳужжатлари бўлмаган алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Департаментнинг Қува тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “V.S.” оилавий корхонаси савдо дўкони сотувчиси Ф.С. харидорга қўлбола усулда тайёрланган 2 дона алкоголь маҳсулотини 60 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконида тайёрланган турли номдаги 75 дона қўлбола алкоголь маҳсулоти, 24 литр спирт, елим идишларга қуйилган 12 литр қўлбола алкоголь, бўш шиша идишлар ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 10:43 30.01.2025. Ўқилди: 667 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!