Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Икки нафар ўзбекистонлик катта миқдорда тилла буюмларини Ҳиндистонга ноқонуний йўл билан олиб киришга уринаётганда ушланди

A A A
Икки нафар ўзбекистонлик катта миқдорда тилла буюмларини Ҳиндистонга ноқонуний йўл билан олиб киришга уринаётганда ушланди

Тошкент-Деҳли самолётида учиб келган икки нафар ўзбекистонлик фуқаро катта миқдорда тилла буюмларини Ҳиндистон ҳудудига ноқонуний йўл билан олиб киришга уринаётганда қўлга олинган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ҳозир уларга нисбатан суриштирув ишлари ўтказилмоқда. Мавжуд маълумотларга кўра, ушбу Ўзбекистон фуқаролари Деҳлига тижорат мақсадларида мунтазам тарзда келиб турган.

Мамлакатимизнинг Деҳлидаги элчихонаси томонидан фуқароларимиз билан боғлиқ суриштирув жараёни назоратга олинган ва Ҳиндистоннинг масъул ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ишчи алоқалар ўрнатилган. Шунингдек, вақтинча ҳибсга олинган ватандошларимиз билан учрашув ўтказиш чоралари кўрилмоқда.

Дипломатик миссия ватандошларимиздан хорижга, жумладан, Ҳиндистонга сафар қилиш чоғида чет давлатлар қонунчилиги талабларига қатъий риоя қилишга, турли шубҳали гуруҳлар ёки шахсларнинг ёлғон ваъдаларига алданиб қолмасликка чақиради.

Киритилди: 19:11 14.06.2023. Ўқилди: 1679 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!