Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг UNICEF агентлигининг маълум қилишича, Ғазо сектори шимолидаги Жабалия шаҳрида жума ва шанба кунлари орасида 50 дан ортиқ бола ҳалок бўлган.
UNICEF ижрочи директори Кетрин Рассел шанба куни «зарбалар юзлаб одамлар бошпана топган иккита турар-жой биносини вайрон қилганда ҳалок бўлган» деди.
У шунингдек, шанба куни Ғазо секторида полиомиелитга қарши эмлаш кампанияси ходимларига икки марта ҳужум қилинганини эслатиб ўтди: бир ҳолатда UNICEF ходимларининг машинаси ўққа тутилган, бироқ ҳеч ким жабрланмаган; иккинчисида эса камида учта бола эсклав шимолидаги Шайх Радвандаги эмлаш клиникаси ёнида яралангани хабар қилинган.
Рассел ҳужумларни «Ғазо секторидаги тинч аҳолини беғараз нишонга олиш даҳшатли оқибатларининг яна бир мисоли» деб атади.