Бугун 29 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ижод мактабларида нималар ўргатилади?

Ижод мактабларида нималар ўргатилади?

<euey АОКАда Президент, ижод ва ихтисослашган мактабларни ривожлантириш агентлиги раҳбарияти иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида ушбу масала юзасидан маълумот берилди:

«Ижод мактабларида нафақат адабиёт, балки таржимонлик, журналистика, замонавий медианинг SММ соҳаси бўйича ҳам билим бериш йўлга қўйилди. Шунингдек, чет тиллари, хусусан инглиз тили, немис ва француз тиллари ҳам чуқурлаштирилган дастур асосида тез ва осон ўргатилади.

Шу билан бирга, эндиликда ижод мактаби ўқувчилари эски ўзбек ёзуви ҳамда нотиқлик санъати бўйича ҳам билим олишади.

Мазкур мактабларда ўқувчи давлат таълим стандартлари доирасида фундаментал билим, малака ва кўникмага эга бўлади ҳамда ўз қизиқиш ва лаёқатига кўра таълимни олий ўқув юртларида давом эттириши мумкин.

Шунингдек, ижод мактабларида ижодкорликка иқтидори юқори бўлган ёшларга чет тилларни ва адабиётни чуқурлаштириб ўқитиш орқали бўлажак тил тадқиқотчилари, матншунослар, таржимонлар, журналистлар, медиа мутахассислари ҳамда шеърият, наср, драматургия, публицистика йўналишларида ижод қилиш асосини эгаллаб, улардан бирида ижодий машқ қила олишлари рағбатлантирилади».

Киритилди: 19:05 21.05.2021. Ўқилди: 1826 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!