Эҳсон баҳонасида террористик ташкилотларга пул ўтказаётганлар огоҳлантирилди. Бу ҳақда ИИВ маълумот берди.
Жумладан, интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, Қирғизистон фуқароси Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.
2016 йилдан буён Сурияда бўлиб турган ушбу шахсга Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари қидирув эълон қилган.
Бундан ташқари Жанубий Кореяда ҳам Ўзбекистон фуқароси Ғазога ёрдам баҳонасида террористик ташкилот учун пул йиғаётгани аниқланди. Шунга ўхшаш ўнга яқин ҳолат аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 155-моддаси бўйича иш очилган.