Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ўз сафига ҳужумчи Игор Сергеевни қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
“Пахтакор” мухлисларига жонажон жамоамга қайтаётганимни маълум қиламан. Мухлисларга энг яхшиларини тилайман ва Янги йил билан муборакбод этаман. Янги мавсумда юқори натижалар келтириш учун ҳаракат қиламан”, дейди Сергеев.
Маълумот учун, Игор узоқ йиллар давомида “шерлар” сафида ҳаракат қилган. У клубда жами 180 та ўйинда майдонга тушиб, 102 та гол урган.