Ханс-Дитер Флик "Барселона" билан янги меҳнат шартномасини 2027 йилгача имзолайди. Бу ҳақда "кўк-анорранглилар" президенти Жоан Лапорта маълум қилди.
"Биз Флик билан келишувга эришдик. Шартнома 2027 йилгача узайтирилади. Келишув ҳали расмийлаштирилмаган, аммо Ханс ҳар доим ўз сўзида туради", - дейди "Барселона" президенти.
Каталония гранди ва Флик ўртасидаги амалдаги шартнома 2026 йилнинг ёзида тугайди.