Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторининг марказий қисмида ер ости қурол-аслаҳа устахонаси, шунингдек, Фаластиннинг ХАМАС ҳаракатининг тўрт нафар аъзоси тугатилганини эълон қилди.
“Репорт” хабарига кўра , бу ҳақда армиянинг Телеграм-каналидаги хабарида айтилган.
“Бугун тонгда Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазо сектори марказидаги Дайр ал-Балоҳда машинада тўртта қуролланган ХАМАС террорчисига аниқ ва разведка маълумотлари асосида зарба берди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, айни ҳудудда аскарлар ҲАМАСнинг қурол ишлаб чиқариш объекти жойлашган ер ости туннел йўлини аниқлаб, демонтаж қилгани қайд этилган. Мажмуада бир нечта станоклар, шунингдек, ишлов бериш ва кесиш дастгоҳлари ва ҳарбий техникалар бўлгани айтилади.