Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ички ишлар мансабдори ниқоби остидаги адвокат ва унинг шериги қўлга олинди

Ички ишлар мансабдори ниқоби остидаги адвокат  ва унинг шериги қўлга олинди

ДХХ Call-марказига келиб тушган мурожаат асосида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Тошкент шаҳрида яшовчи, 1980 й.т., муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган фуқаро ўзининг шериги бўлган – пойтахтда фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокатини гўёки Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаментида юқори лавозимда ишловчи шахс сифатида таништириб, у орқали 2024 йилда суд ҳукми билан 8 йил 7 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган, ҳозирда Бухоро вилоятидаги 1-сонли жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган маҳкумни Тошкент вилоятидаги 7-сонли ЖИЭМга кўчириб бериш эвазига аризачидан 5 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Аммо, мазкур шахслар сўралган пул маблағини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланиб, уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди ҳамда қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Киритилди: 17:17 05.06.2025. Ўқилди: 493 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!