Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳутийлар дронлар ёрдамида Исроилнинг тўртта муҳим объектларига ҳужум қилди

Ҳутийлар дронлар ёрдамида Исроилнинг тўртта муҳим объектларига ҳужум қилди

Яманнинг "Ансор Аллоҳ" ҳаракатидан ҳутий исёнчилар тарафдорлари олтита учувчисиз учиш аппарати ёрдамида Исроилдаги тўртта нишонга ҳужум қилди.

Бу ҳақда ҳаракатга тегишли Al Masirah телеканали эфирида исёнчилар тузган қуролли кучлар вакили Яҳё Сария маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, дронлар "ўз мақсадларига муваффақиятли эришган".

"Яман қуролли кучларининг дронлари тўртта ноёб операцияни амалга оширди, улар ҳужум давомида Исроилнинг Ҳайфа, Негев, Умм-ар-Рашраш (Эйлатнинг арабча номи) ва Беэр-Шева ҳудудларидаги тўртта муҳим нишонига олтита дрон ёрдамида зарба берди", — деди Сария.

Киритилди: 09:10 13.08.2025. Ўқилди: 922 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!