Яманнинг исёнчи "Ансор Аллоҳ" ҳаракатидаги ҳутийлар Тель-Авивдаги Бен Гурион аэропортига гипертовушли баллистик ракета ёрдамида ҳужум қилди.
Бу ҳақда исёнчилар томонидан тузилган қуролли кучлар вакили Яҳё Сария исёнчиларга тегишли Al Masirah телеканали эфирида айтиб ўтди.
"Яман қуролли кучларининг ракета қўшинлари ўзига хос ҳарбий операция ўтказиб, Лод аэропортига (Бен Гурионни назарда тутмоқда) "Фаластин-2" типидаги гипертовушли баллистик ракета ёрдамида ҳужум қилди", — деди Сария.
Унинг сўзларига кўра, операция ўз мақсадига муваффақиятли эришган.