Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Ҳусийлар Исроилнинг "Бен Гурион" аэропортига ракета ҳужуми уюштирганини маълум қилди

Ҳусийлар Исроилнинг "Бен Гурион" аэропортига ракета ҳужуми уюштирганини маълум қилди

Яманнинг "Ансор Аллоҳ" ҳаракатининг ҳутий исёнчилари Исроил ҳудудига ракета ҳужуми уюштирди ва Тель-Авивдаги "Бен Гурион" аэропортига ҳужум қилди.

Бу ҳақда ҳутийларга тегишли Al Masirah телеканали эфирида исёнчилар томонидан тузилган қуролли кучлар вакили Яҳё Сария маълум қилган.

"Яман қуролли кучларининг ракета кучлари ҳарбий операция ўтказиб, босиб олинган Яффа минтақасидаги (Тель-Авив) "Бен Гурион" аэропортига "Паластин-2" гипертовушли баллистик ракетасидан фойдаланган ҳолда ҳужум уюштирди. Операция ўз мақсадига муваффақиятли эришди", - деди "Ансор Аллоҳ" вакили.

Унга кўра, ҳужум натижасида аэропорт фаолияти тўхтатилган. Сария шунингдек, яманлик исёнчилар Исроилнинг Ашкелон, Тель-Авив ва Эйлат шаҳарларидаги “нозик жойларга” учта учувчисиз учоқ ёрдамида ҳужум қилгани ҳақида хабар берди.

Аввалроқ Исроил армияси Ямандан учирилган ракетани тутиб олгани ҳақида хабар берган эди. Мамлакатнинг бир қанча ҳудудларида ҳаво ҳужуми сиреналари янграб, аҳолини ракета хавфидан огоҳлантирди.

Киритилди: 11:51 02.07.2025. Ўқилди: 643 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!