Яманнинг ҳутийлар ҳаракати Исроилга иккита баллистик ракета учирди, дея хабар беради Исроил ОАВ. Яҳудий давлатининг 30 та шаҳрида сиреналар янгради.
18-мартдан бери Исроил армияси Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш тартибини бузган ҳолда қуруқликдаги операцияларни қайта бошлаганидан сўнг, Яман ҳутийлари Исроил томон 20 дан ортиқ баллистик ракеталар ва бир нечта учувчисиз учоқларни учирди.
Март ойи охирида АҚШ президенти Доналд Трамп ҳутийлар “тинчлик исташларини” айтди, чунки АҚШ ҳаво ҳужумлари, Америка президенти таъбири билан айтганда, “жуда ва жуда кучли” бўлган ва “уларни ўз қадамларидан йиқитган”. Трампнинг баёнотидан бир кун ўтиб ҳутийлар яҳудий давлати томон иккита баллистик ракета учирдилар.