Ямандаги исёнчи "Ансор Аллоҳ" ҳаракатидаги ҳутийлар Исроилга зарбалар бериш самарадорлигини ошириш учун ўз қуролли тузилмаларининг ҳарбий салоҳиятини кучайтириш ниятида.
Бу ҳақда ҳаракат етакчиси Абдел Малек ал-Хутий маълум қилди.
"Биз, Яман халқи, давлат ва жамоат даражасида, ҳарбий ва бошқа соҳаларда, Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш имкониятини қўлдан бой бермаймиз. Биз куч ишлатишнинг қўшимча имкониятларини ўрганмоқдамиз ва душманга қарши янада самарали курашиш ва унга нисбатан босимни кучайтириш учун ҳарбий салоҳиятимизни ривожлантиришда давом этамиз", - деди у.