Бугун 28 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ҳусановсиз «Манчестер Сити» «Хаддерсфилд»ни мағлуб этиб, 1/8 финалга йўл олди

Ҳусановсиз «Манчестер Сити» «Хаддерсфилд»ни мағлуб этиб, 1/8 финалга йўл олди

«Манчестер Сити» Англия лига кубоги 1/16 финалида «Хаддерсфилд Таун» устидан ғалаба қозонди. Учрашув Хаддерсфилдда бўлиб ўтди ва «шаҳарликлар»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

18-дақиқада Фил Фоден ҳисобни очди, 74-дақиқада эса Савио «Манчестер Сити»нинг иккинчи голини киритди. Унга голли узатмани Фоден берди.

«Шаҳарликлар»нинг ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ва норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Холанд жароҳати сабаб учрашувда майдонга тушмади.

Англия лига кубогининг амалдаги ғолиби — «Ньюкасл». Жорий йил март ойидаги финалда «қарғалар» «Ливерпул»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган.

Англия лига кубоги. 1/16 финал
24 сентябрь 2025 йил, чоршанба.
Хаддерсфилд Таун (Хаддерсфилд) — Манчестер Сити (Манчестер) — 0:2
Голлар: 0:1 — Фоден (18'), 0:2 — Савио (74')

Киритилди: 09:16 25.09.2025. Ўқилди: 561 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!