Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ҳусановсиз «Манчестер Сити» рақибини тор-мор келтирди

Ҳусановсиз «Манчестер Сити» рақибини тор-мор келтирди

Англия Премьер-лигаси 6-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» — «Бёрнли» баҳси якунланди. «Этихад» стадионида ўтган учрашувда «шаҳарликлар» 5:1 ҳисобида йирик ғалабага эришди.

Максим Эстеве икки марта ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Дастлаб 12-дақиқада «Сити»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди, кейин 65-дақиқада яна автогол урди. жейдон Энтони 38-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Матеус Нунес 61-дақиқада «шаҳарликлар»ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйин охирида Эрлинг Холанд икки марта гол уриб, дубль расмийлаштирди.

Абдуқодир Ҳусанов жароҳат туфайли "Сити"нинг мазкур баҳсини ўтказиб юборди.

Бу ғалабадан сўнг «Манчестер Сити» 10 очко билан турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилди. «Бёрнли» эса 4 очко билан 17-поғонада қолди.

Кейинги турда «Сити» 5 октябрь куни сафарда «Брентфорд»га қарши баҳс олиб боради. «Бёрнли» эса худди шу куни меҳмонда «Астон Вилла»га қарши ўйнайди.

АПЛ, 7-тур
"МАНЧЕСТЕР СИТИ" - "БЁРНЛИ" - 5:1
Голлар: 1:0 — Эстеве (автогол), 12’, 1:1 — Энтони, 38’, 2:1 — Нунес, 61’, 3:1 — Эстеве (автогол), 65’, 4:1 — Холанд, 90’, 5:1 — Холанд, 90+3’

Киритилди: 23:16 27.09.2025. Ўқилди: 1080 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!