Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ҳусанов нега "Борнмут"га қарши ўйинда қайдномага киритилмади?

Ҳусанов нега "Борнмут"га қарши ўйинда қайдномага киритилмади?

АПЛнинг 11-турида “Манчестер Сити” “Борнмут” жамоасига қарши майдонга тушади. Мазкур учрашув олдидан “шаҳарликлар”нинг асосий таркиби эълон қилинди. Бироқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов қайдномадан ҳам жой олмади.

"Mail Sport" нашрининг журналисти Жек Гоуэн хабар беришича, Оскар Бобб ва Абдуқодир Ҳусанов “Борнмут”га қарши ўйин учун қайдномага тактик сабабларга кўра киритилмаган.

Маълумот учун, Хосеп Гвардиола шогирдлари навбатдаги учрашувни Чемпионлар лигаси доирасида “Боруссия Дортмунд”га қарши ўтказади.

Киритилди: 23:27 02.11.2025. Ўқилди: 1197 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!