Абдуқодир Ҳусанов гол урган ўйинда “Манчестер Сити” ғалаба қозонди.
Футбол бўйича Англия Лига Кубогининг 4-роундидан ўрин олган учрашувда “Лейтон Orient” “Манчестер Сити”ни 8 февраль, шанба куни қабул қилди.
Учрашувнинг 19-дақиқасида “Лейтон” футболчиси 40 метр узоқликдан зарба йўллади. Тўп Стефан Ортегага тегиб дарвозага йўл олди. Бўлим шу ҳисобда якунланди.
Иккинчи бўлимнинг бошида Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушди. У ёш Vitoр Рейсни алмаштирди. 56-дақиқада Рико Люиз тепган тўп ўзбекистонлик футболчига тегиб дарвозага йўл олди. Гол Ҳусанов номига ёзилди.
Учрашувнинг 79-дақиқасида Грилиш тўпни Кевин Де Брюйнега етказиб берди. Бельгиялик футболчининг маҳорати ҳисобни 1:2 кўринишига олиб келди.
Шу тариқа “Манчестер Сити” қийин кечган меҳмондаги ўйинда ғалаба қозонди.