Франция чемпионатида октябрь ойининг энг яхши ёш ўйинчиси бўлишга даъвогар футболчилар номи маълум бўлди.
Эътиборли жиҳати, номзодлар қаторидан ўзбекистонлик футболчи, “Ланс” шарафини ҳимоя қилаётган Абдуқодир Ҳусанов ҳам жой олган.
Шунингдек, Жонатан Роу (“Марсель”) ва Малик Фофана (“Лион”) каби ёш футболчилар номзодлари қўйилган.
Абдуқодирга овоз бериш учун бу ерга босинг.
Октябрь ойида 20 ёшли футболчи “Ланс” сафида барча 3 ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди ва Sofascore талқинига кўра ўйинларда ўртача 7 балл олди. Жорий мавсумда Абдуқодир клуб сафида 11 ўйинда қатнашди.
Аввалроқ Абдуқодирга АПЛнинг бир нечта клублари, хусусан “Челси”, “Ньюкасл” ва “Арсенал” клублари қизиқиш билдираётгани маълум қилинганди.
Маълумот учун, ёш ҳимоячи Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) 2004 йил 1 январдан кейин туғилган футболчилар орасида дунёнинг “Энг яхши ёш футболчиси” бўлишга даъвогар бўлган 25 футболчи рўйхатига киритилди.