Ўзбекистон U23 терма жамоаси ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев Индонезияга қарши Осиё кубоги ярим финал баҳси ҳақида фикрини билдирди.
"Саудия Арабистонига қарши баҳсда ажойиб ғалабага эришдик. Бизни дуо қилиб турган халқимизга раҳмат деймиз.
Индонезияни ҳам ўрганяпмиз, мураббийлар бизга ўргатиб боришмоқда. Уларга ҳам қарши яхши тактика қилиб, ўзимизни мақсадимизга етамиз деб умид қиламан", - дейди Норчаев.
Маълумот учун, яримфинал баҳси 29 апрел куни бўлиб ўтади.