Бугун 25 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ҳўрмуз бўғозида кемалар қатнови у очилганидан 30 кун ўтиб тикланиши мумкин

Ҳўрмуз бўғозида кемалар қатнови у очилганидан 30 кун ўтиб тикланиши мумкин

"АҚШ ва Эрон урушни якунлаш ҳамда Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш бўйича келишувга яқинлашди. Томонлар 60 кунлик сулҳни узайтиришни назарда тутувчи меморандум лойиҳасини ишлаб чиққан", дея хабар бермоқда The Washington Post нашри.

Ҳужжат имзоланса, Эрон Ҳўрмуз бўғозини дарҳол қайта очади ва 30 кун ичида денгиз қатновини урушдан олдинги ҳолатга қайтариш чораларини кўради. Шунингдек, Эрон, АҚШ ва уларнинг иттифоқчилари барча фронтларда, жумладан Ливанда ҳам ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишини эълон қилиши кўзда тутилган.

Келишув лойиҳасида Эрон ядро қуроли яратмаслик мажбуриятини яна бир бор тасдиқлаши ва юқори бойитилган уран захираларидан воз кечиши белгиланган. АҚШ маъмурияти вакилларининг айтишича, кейинги икки ой давомида бу уранни йўқ қилиш механизми муҳокама қилинади.

АҚШ президенти Доналд Трамп эса музокаралар “тартибли ва конструктив” тарзда давом этаётганини билдирган. Унга кўра, якуний тафсилотлар ҳали муҳокама қилинмоқда ва шошилиш керак эмас.

Эрон томони Ҳўрмуз бўғозининг босқичма-босқич очилишини маълум қилган. Дастлаб Вашингтон Теҳроннинг музлатилган 12 миллиард долларлик активларини блокдан чиқаради, бўғозда миналардан тозалаш ишлари бошланади ва АҚШнинг денгиз блокадаси олиб ташланади.

Бундан ташқари, келишув доирасида АҚШ Эрон нефтини экспорт қилишга рухсат берувчи санкцион истисноларни ҳам жорий қилиши мумкин.

Киритилди: Бугун 14:25. Ўқилди: 280 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!