Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Humo ва payme раҳбариятида ўзгаришлар бўлди

Humo ва payme раҳбариятида ўзгаришлар бўлди

Ўтган ҳафтада иккита муҳим компания — Humo ва payme’да тайинловлар амалга оширилди.

Март ойида Paynet сотиб олгач Humo тўлов тизими Бошқарув раиси этиб тайинланган Алексей Максимов лавозимидан озод қилинди.

Унинг ўрнига шу пайтга қадар Бошқарув раиси ўринбосари бўлиб келган Мақсаджон Муҳитдинов тайинланди. У Бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчи бўлади.

Humo’нинг аввалги раҳбари Шуҳрат Қурбонов компаниянинг Кузатув кенгашидан ҳам чиқарилди. Унинг ўрнига Paynet бош директори Анвар Исамуҳаммедов киритилди.

payme’даги муҳим ўзгариш янги бош директор тайинланиши бўлди. Станислав Сквирский payme бош директорига айланди.

Сал аввал payme устав капиталини 10 млрд сўмга ошириб, 20 млрд сўмга етказган эди.

Киритилди: 13:13 26.05.2025. Ўқилди: 794 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!