Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ҳукумат «Sea Breeze Uzbekistan» олдига жиддий шартлар қўйди!

Ҳукумат «Sea Breeze Uzbekistan» олдига жиддий шартлар қўйди!

Сўнгги ойларнинг энг муҳокамада бўлиб турган мавзу – Sea Breeze лойиҳаси юзасидан Ҳукумат қарори қабул қилиниши кутилмоқда. Фаоллар томонидан билдирилган эътирозлар инобатга олинди, компания олдига қатор шарт ва мажбуриятлар қўйилди.

Жумладан, Тошкент шаҳрини ичимлик суви билан таъминловчи Чорвоқ сув омборига қурилаётган лойиҳалардан сув тушиши хавотир уйғотаётган эди. Қўйилган талаблардан бири – Чорвоқ ва Чирчиқ дарёсига сув туширилмайди. Инвестор ушбу лойиҳа учун сувни қайта ишлайдиган ва яна ўзига ишлатадиган замонавий тизим яратади, бу борада харажатлар тўлиқ инвестор ҳисобидан амалга оширилади.

Ҳукумат қарорида агар қоидалар бузилса ва Чорвоққа бир томчи сув туширилса ҳам, лойиҳа қурилиши тўхтатилиши ҳамда инвестиция шартномаси бекор қилиниб, ер олиб қўйилиши қатъий белгилаб қўйилмоқда.

Бош прокуратура курорт ҳудудида барча шаҳарсозлик ва экологик меъёрларга риоя этилишини алоҳида назоратга олади. Вазирлар Маҳкамаси ва Бош прокуратура дастлабки лойиҳа ечимларидан тортиб, объектларни фойдаланишга топширишгача бўлган барча жараёнларнинг шаффофлиги ва қонунийлигини таъминлашга масъул бўлади.

Киритилди: 12:06 01.08.2025. Ўқилди: 1039 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!