АҚШнинг сўзсиз ҳукмронлиги даври тугади. Бу ҳақда АҚШ витсе-президенти Жей Ди Венс баён қилди.
"Американинг сўзсиз ҳукмронлиги даври якунига етди. Бугун биз Хитой, Россия ва бошқа давлатлар томонидан жиддий таҳдидларга дуч келмоқдамиз," - дея изоҳ берди сиёсатчи Мериленд штатидаги Аннаполисда жойлашган АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари академияси битирувчиларига нутқ сўзлар экан.
Унинг таъкидлашича, Американинг рақобатчилари барча соҳаларда устунликка эришишга қатъий азм қилган.
Бундан ташқари, Венс қўшимча қилишича, АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти аниқ мақсадларсиз хорижда муддатсиз ҳарбий операцияларни бошлаш ниятида эмас. "Энди мен аниқлик киритмоқчиман. Трамп маъмурияти йўналишни ўзгартирди - энди ноаниқ вазифалар ҳам, муддатсиз низолар ҳам бўлмайди," - деди у.
Сиёсатчи шуни таъкидладики, Трампнинг Яқин Шарққа сафари АҚШнинг бошқа давлатлар ички ишларига аралашиш сиёсатидан воз кечганлигини англатди. У Вашингтон энди реализм ва АҚШнинг асосий миллий манфаатларини ҳимоя қилишга асосланган стратегияга қайтаётганини қайд этди.