Бугун 21 февраль, 2025 йил, жума

O'ZB

Ҳудудларда валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Ҳудудларда валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро Ф.У. фуқаро Х.М.га 4 500 АҚШ долларини 58,5 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир жараёнида 4 700 АҚШ доллари,11 млн сўм ва 20 турк лираси ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Избоскан ва Янгиқўрғон тумани ҳамда Қарши шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ушбу ҳудудларда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар Н.О. 4 500 АҚШ долларини 58,9 млн сўмга сотган вақтида, фуқаро Ж.У. 3 400 АҚШ долларини 44,2 млн сўмга сотган вақтида фуқаро Б.А. 3 700 АҚШ долларини 48,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:25 30.01.2025. Ўқилди: 825 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!